
МЮ бу трансферни тезроқ якунламоқчи. Сабаби, "Тоттенхэм" ҳам курашга кириш арафасида
"Брентфорд" клуби ҳужумчиси Брайан Мбеумо "Манчестер Юнайтед"га ўтиш арафасида турибди.
Журналист Кристофер Мишельнинг хабар беришича, "қизил иблислар" сафида трансфернинг якунланишига нисбатан ишонч баланд ва ҳамма нарса яхши кетмоқда. Клуб раҳбарияти Мбеумо трансфери мавсумолди йиғинларига қадар амалга ошишини кутмоқда.
Бироқ, манбанинг таъкидлашича, МЮ ичида бир оз хавотир ҳам бор — гап шундаки, яқинда "Тоттенхэм" бош мураббийи этиб тайинланган Томас Франк Мбеумони Лондонга олиб ўтишга уриниши мумкин.
25 ёшли Камерун терма жамоаси аъзоси 2024/25 йилги мавсумда 42 та ўйинда майдонга тушиб, 20 та гол ва 9 та голли пас билан ажралган турган.
Фикрлар