МЮ бош мураббийи нимадан норози?

  • 8 март, 2022, 14:45
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

“Манчестер Юнайтед”нинг германиялик мураббийи Ральф Рангник "қизил иблислар"нинг руҳий жиҳатдан заифлигидан норози бўлмоқда.

ESPN хабарига кўра, немис мутахассиси ва унинг мураббийлар штаби “Манчестер Юнайтед”нинг деярли барча футболчиларида катта психологик муаммолар бор, деб ҳисоблайди. Бу эса жамоанинг муҳим очколарни қўлга киритишига катта халал бермоқда. Рангник фақат Скотт Мактоминай ва Люк Шоунинг етакчилик фазилатларидан мамнун.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда Рангник қўл остидаги “қизил иблислар” Англия чемпионати турнир жадвалида бешинчи поғонани банд этиб туришибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!