Мексикада 16 ёшли вундеркинд пайдо бўлди. Уни 6 суперклуб талашяпти
Мексиканинг “Тихуана” жамоасида янги истеъдод соҳиби порлай бошлади. 16 ёшли Хильберто Морани Европанинг бир қатор гранд клублари ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Ҳужумкор футболчи ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ёрқин ўйинлари билан мухлису мутахассислар эътиборига тушди. Мексика миллий терма жамоаси мураббий штаби июнь ойидаёқ Морани йиғинга чақириб, мамлакат бош жамоаси учун ўйнатишга ҳам улгурди.
Sport нашрининг ёзишича, Хильберто Морага “Реал”, “Барселона”, “Арсенал”, “Челси”, “Манчестер Сити” ва “Пари Сен-Жерман” каби қадратли клублар кўз тикмоқда.
Айни пайтда Transfermarkt портали ёш футболчини 4,5 миллион еврога баҳоламоқда.
Хильберто Мора “Тихуана” клуби сафида янги мавсумда Мексика чемпионатида саккизта учрашувда майдонга тушиб, учта гол ва битта ассист муаллифи бўлди.



Фикрлар