Мбаппе: "Пулинг қанча кўп бўлса, муаммолар ҳам шунча кўп бўлади"

  • 10 сентябрь, 18:49
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Реал" ва Франция терма жамоаси форварди Килиан Мбаппе ҳаётдаги муаммолар ҳақида гапирди. У катта пуллар ва яқинларининг ўзгаришларини қабул қилиши қийин бўлган мавзуларига тўхталди.

Tecno

"Пулинг қанча кўп бўлса, муаммолар шунча кўп бўлади. Баъзи одамлар сенинг ҳаётинг ўзгараётганини кўришмайди, улар сенда ҳақиқатан ҳам бир пайтлар улар билан бўлган бола тимсолини кўришни давом эттиришни хоҳлашади... Лекин сен аввалгидек эмассан. Сенинг вазифанг, ишинг, масъулиятинг бор.

Агар кимдир сен билан ҳаёт йўлини бирга босиб ўтса - бу ажойиб ҳикоя. Катта бўлиш, чўққиларни забт этиш, оила ва мустаҳкам пойдеворга эга бўлиш жуда яхши. Лекин баъзан бу иш бермайди... Муносабатларингиз яхши бўлмагани учун яқинларингиз билан алоқа узилади. Бу кўплаб спортчилар ва таниқли шахслар дуч келадиган муаммо", - дея Килиан Мбаппенинг сўзларини келтиради RMC Sport.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!