Мбаппе "Эл-класико"дан олдин ўз фикрларини билдирди

  • 25 октябрь, 12:38
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Реал Мадрид" ҳужумчиси Килиан Мбаппе "Барселона"га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди. "Қироллик клуби" якшанба куни Ла Лиганинг 10-турида "Сантяго Бернабеу"да "Барса"га қарши баҳс олиб боради.

Tecno

"Ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман. Мен ҳар доим жамоага ёрдам беришни истайман - агар голлар билан бўлса, демак, шундай бўлиши керак, агар бошқа йўл билан бўлса - бу ҳам нормал ҳолат. Мен жамоа юрган йўлдан боряпман. Жамоа ҳар доим ҳар бир футболчининг ёрдамига муҳтож ва мен доим бунга ҳаракат қиламан.

Жамоа ҳамма нарсага тайёр. Бу ой биз учун ниҳоятда муҳим. Олдинда катта ўйин бор, лекин ойнинг қолган қисми ҳам муҳим. Биз "Мадрид"дан-талаб қилинадиган ишни қиламиз - ғалаба қозонамиз ва барча мадридликлар учун яхши ўйнаймиз", - деди "Реал" форварди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!