Марк Гехининг "Ливерпуль"га трансфери барбод бўлди
"The Athletic" нашри тарқатган хабарга кўра, ҳимоячи Марк Гехи "Кристал Пэлас"да қолади. Бу "Ливерпуль" билан келишув ва тиббий кўрикнинг бир қисмини ўтганига қарамай содир бўлмоқда. Бу хабарни ишончли журналист Фабрицио Романо ҳам тасдиқлади
Бундай қарорга асосий омил клуб бош мураббийи Оливер Гласнер бўлди. У жамоа сардорини муносиб ўринбосар топилмагунича қўйиб юбормасликка қатъий турди. Шу мақсадда "Брайтон"дан Игор Жулиони олиб келиш режаси ҳам амалга ошмади.
Эслатиб ўтамиз, Гехининг "Кристал Пэлас" билан амалдаги шартномаси келаси ёзга қадар мўлжалланган.
Фикрлар