Манчестерликлар дунёнинг энг зўр дарвозабонини олиб келади

CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед”га катта умидлар билан олиб келинган тажрибали голкипер Андре Онана ҳали мухлису мутахассислар ишончни оқлай олгани йўқ.

Tecno

Муваффақиятсиз мавсумдан кейин “Олд Траффорд” эгалари таркибда жиддий ўзгаришларни амалга оширмоқда. Бу жараёнда янги дарвозабон масаласи ҳам кўтарилди.

Sports нашрининг маълум қилишича, “Манчестер Юнайтед” дунёнинг энг зўр посбонлари қаторида турадиган Эмилиано Мартинесни нишонга олган. Аслида мерсисайдликлар “Астон Вилла” посбонини қишдаёқ сотиб олишни режа қилганди.

Бироқ Рубен Аморим ўшанда яна Андре Онанага имкон беришни маъқул топди.

Аргентина терма жамоасининг асосий дарвозабони ҳисобланган Эмилиано Мартинес ўтган мавсумда “виллаликлар” дарвозасини 53 та учрашувда қўриқлади ва 16 та беллашувда гол ўтказгани йўқ.

32 ёшли Эмилианонинг амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзигача тузилган, бироқ уни 20 миллион евро атрофидаги бадал пули эвазига трансфер қилиш имкони бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!