
“Манчестер Юнайтед” мағлубиятига ким сабабчи экани айтилди
Англия Премьер-лигасининг навбатдаги турида “Манчестер Юнайтед” Лондондан “Арсенал”га 0:2 ҳисобида ютқазиб қайтди. Бу Рубен Аморимнинг манчестерликлар бош мураббийи сифатидаги биринчи мағлубияти бўлди.
“Манчестер Юнайтед” тарихидаги энг зўр ўйинчилардан бири Рой Кин “Арсенал”га қарши ўйиндан кейин ҳозирги жамоа етакчиларидан Маркус Рэшфордни қаттиқ танқид қилди.
- Агар ҳеч ким бир нарсани сезмай қолган бўлса, уни мен айтиб бераман. Маркус Рэшфорд майдонда пайдо бўлди. Унинг ўйини мени шокка туширяпти.
Айниқса, боши билан берган зарбасига қаранг, бу нима эди? Аслида “Манчестер Юнайтед” бу ўйинда ҳеч нарсага лойиқ эмасди. Манчестерликларнинг ўйини жуда расво, - деди Рой Кин.
Фикрлар