“Манчестер Юнайтед”: Бу ўйинчи учун 100 миллион евро тўламаймиз!

  • 25 январь, 2023, 11:01
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

“Манчестер Юнайтед” ҳужум чизиғини А Серия тўпурари Виктор Осимхен билан кучайтиришни режалаштирган эди.

“Наполи” мутасаддилари 24 ёшли футболчи учун манчестерликлардан 100 миллион евро талаб қилди. Маълумотларга қараганда, “Манчестер Юнайтед” нигериялик тўпурар бу суммага тортмаслигини таъкидлаб, неаполликлар сўраган пулни беришга кўнмаган.

Агар “Наполи” музокаралар чоғида талабини пасайтирмаса, Англия клуби олдинги чизиққа бошқа футболчиларни саралай бошлайди.

Аввалроқ, “Реал” раҳбарияти Виктор Осимхен учун 60 миллион евро таклиф қилганди. “Наполи” бу сўровни ҳам қабул қилмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!