“Реал” алами мағлубиятдан кейин учта юлдуздан воз кечди

BEPUL PROPAN

Испания чемпионатининг 35-турида “Реал” ашаддий рақиб – “Барселона” майдонида 3:4 ҳисобида мағлубиятга учраб, амалда чемпионлик унвонини каталонияликларга топширди.

Бу беллашувдан кейин “Қироллик клуби” мутасаддилари айрим машҳур ўйинчиларни сотиб юборишга қарор қилди.

Fichajes сайтининг маълум қилишича, мадридликлар бу трансферлардан тушган маблағни янги ижрочиларни олишга йўналтиради.

Орельен Тчуамени – франциялик ярим ҳимоячи мавсум давомида танқидга ураб келаётган эди. “Камп Ноу”да бой берилган “эл класико”дан кейин бу босим янада кучайди. Мадридликлар бу ўйинчини 90 миллиондан бошланган таклифлар эвазига қўйиб юборишга тайёр.

Фран Гарсия – испаниялик чап қанот ҳимоячиси “Барселона”га қарши беллашувда 17 ёшли Ламин Ямални тўхтата олмади. Фран Гарсияга “Борнмут” қизиқиш билдирмоқда, мадридликлар эса, уни 15-20 миллион евро атрофидаги бадал пулига трансфер қилмоқчи.

Дани Себальос – бир неча мавсум олдин энг ёрқин истеъдодлардан саналган бу ярим ҳимоячи ҳам ўзига берилган имкониятни оқлай олмади. “Барселона” билан бўлган баҳсда унинг таян зонадаги ўйини мураббийлар штабига ёқмади. Бир неча йил муқаддам 45 миллион еврога баҳоланган ярим ҳимоячини энди тўрт баравар арзонига олиш мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!