"Арсенал" ва "Барселона" Чемпионлар лигаси финалида ўйнайди

BEPUL PROPAN

УЕФА Аёллар Чемпионлар Лигасида  ҳам ярим финал босқичи учрашувлари бўлиб ўтди. 

Ярим финалнинг дастлабки ўйинида "Арсенал" Франциянинг кучли жамоаларидан бири "Олимпик Лион"га қарши майдонга тушди ва 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Аммо жавоб учрашувида лондонликлар ажойиб ўйин намойиш этиб,рақиб дарвозасига 4 та гол уриб,умумий ҳисобда 5:3 ҳисоби билан финал йўлланмасини қўлга киритди.

Иккинчи ярим финал жуфлигида эса дастлаб "Барселона" ўз уйида 4-1 ҳисобида ғалаба қозонди. Жавоб  баҳсида каталонияликлар яна 4-1 ҳисобида зафар қучиб, финалга йўл олди.

24 май куни финалда "Арсенал" ва "Барселона" Аёллар Чемпионлар Лигаси кубоги учун майдонга тушади.



 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
+998950198726
13/05/2025 12:36
Барселона кимни ютди тўлиқ ёзинглар