“Манчестер Сити”ни яна бир юлдуз тарк этади

  • 2 сентябрь, 17:48
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Сити” ёзги трансферлар даврида таркибда жиддий ўзгаришларни амалга оширди. Гарчи “топ-5”да трансфер ойнаси ёпилган бўлса-да, бу мамлакатлар клублари бошқа лигаларга чиқиш трансферларини расмийлаштириши мумкин.

Tecno

Бу ёз Хосеп Гвардиола жамоасини Кевин де Брюйне, Скотт Карсон, Витор Рейс, Макс Аллейн, Жек Грилиш, Жеймс Макэйти, Клаудио Эчеверри, Мануэль Аканжи ва Эдерсон тарк этди.

Сўнгги  маълумотларга қараганда, “шаҳарликлар” таркибини тарк этадиган яна бошқа ўйинчилар ҳам бор. Хусусан, Илкай Гюндоған Туркия Суперлигасига кўчиб ўтиш арафасида турибди.

Таниқли инсайдер Фабрицио Романога кўра, 34 ёшли плеймейкерга “Галатасарой” даъвогарлик қиляпти. “Манчестер Сити” келиб тушган таклифни маъқуллади. Айни пайтда германиялик футболчининг ўзи бу вариантни таҳлил қилиб, кўриб чиқяпти.

Гюндоған бу мавсум ҳали майдонга тушгани йўқ. Машҳур футболчи мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиш учун Туркияга кетиши мумкин. Суперлигада ёзги трансферлар ойнаси 12 сентябрга қадар давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!