
“Манчестер Сити”ни яна бир машҳур юлдуз тарк этади
Германиялик плеймейкер Илкай Гюндоған “Манчестер Сити”даги фаолиятини якунлашга ҳозирлик кўрмоқда, деб маълумот тарқатди fichajes.net сайти.
Маълумки, Манчестер клубида авлодлар алмашинуви кечмоқда ва Хосеп Гвардиола ёши катта юлдузлар ўрнига истеъдодли ёш ижрочиларни олиб келяпти. Ҳозирга қадар клубни Кевин де Брюйне, Кайл Уокер ва Скотт Карсон каби катта тажриба эгалари тарк этди ва бу жараён ҳали давом этади.
Англия матбуотининг ёзишича, Илкай Гюндоған Туркия Суперлигасининг энг қудратли клуби “Галатасарой” билан келишувга эришган.
Football Transfers нашри турк клуби тажрибали ўйинчи учун катта миқдорда сармоя киритишга тайёрлигини билдирди. 34 ёшли футболчининг манчестерликлар билан ҳамкорлик шартномаси келаси ёз якунланади. Турк клуби Илкайни кўндириш учун катта маош таклиф қилгани айтилмоқда.
Фикрлар