"Манчестер Сити" марказий ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи

  • 16 сентябрь, 14:08
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

 "Манчестер Сити" ҳимоя чизиғини мустаҳкамлаш мақсадида "Кристал Пелас" футболчиси Марк Гуэҳини ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда "The Sun" нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, “шаҳарликлар” келаси ёзда эркин агентга айланиши мумкин бўлган футболчини қўлга киритиш учун “Ливерпуль” билан курашишга тайёр. Клубдагилар ҳимоячининг ўйинини юқори баҳолашмоқда ва уни жамоага мос деб ҳисоблашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли футболчининг “Кристал Пелас” билан шартномаси 2026 йил ёзигача амал қилади. Унинг “Transfermarkt”даги нархи 45 миллион еврога тенг.

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!