"Манчестер Сити" Доннарумма учун ПСЖга қанча сумма тўлайди?
Аввалроқ "Манчестер Сити" ва ПСЖ Италия терма жамоаси дарвозабони Жанлуижи Доннарумма трансфери бўйича келишиб олгани ҳақида хабар берилганди.
"The Independent" нашрининг маълумотига кўра, манчестерликлар 26 ёшли посбон учун 30 миллион фунт (35 млн евро) тўлайди.
Ўтган мавсум Лига 1 доирасида Доннарумма 24 ўйин ўтказиб, 27 бор ўз дарвозасидан тўп олиб чиққан эди.
26 ёшли посбон ПСЖ билан шартномани узайтириш бўйича музокараларда келишувга эриша олмагани ва жуда юқори маош талаб қилгани учун Луис Энрике режаларига киритилмаган эди.



Фикрлар