"Ливерпуль" Кубони ўз сафига қўшиб олмоқчи

  • 17 апрель, 2024, 15:58
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Реал Сосьедад"нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Такефуса Кубо Англия чемпионатининг топ-клубида ишлаш имкониятига эга. "Fichajes" нашри хабарига кўра, 22 ёшли футболчига “Ливерпуль” ҳамон қизиқиш билдирмоқда.

Tecno

Кубо ёзги трансферлар ойнасида мерсисайдликларни кучайтириш учун устувор вариантлардан бири ҳисобланади. “Қизиллар” футболчи учун 60 миллион евро таклиф қилишган. Такефуса "Реал Сосьедад" билан 2029 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолайди.

Испания чемпионатининг жорий мавсумида япониялик вингер 24 та ўйин ўтказиб, 7 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!