"Ливерпуль" франциялик ҳимоячини қўлга киритмоқчи
Мюнхеннинг "Бавария" клуби марказий ҳимоячиси Дайо Упамекано Англияга йўл олиши мумкин. Бу ҳақда "Teamtalk" нашри хабар берди.
Манбага кўра, Франция терма жамоаси аъзосига амалдаги Англия чемпиони — "Ливерпуль" жамоаси жиддий қизиқиш билдирган. Мерсисайдликлар футболчи билан музокараларни қишки трансфер ойнасида бошлашни режалаштирмоқда.
Упамеканонинг "Бавария" билан амалдаги шартномаси 2026 йил ёзида якунланади. Жорий мавсумда ҳимоячи 14 та учрашувда майдонга тушиб, бир голли узатма муаллифи бўлган.
Transfermarkt портали француз футболчисининг бозор қийматини 50 миллион евро деб баҳолаган.



Фикрлар