"Ливерпуль" - "Тоттенхэм" учрашувида икки жамоани ҳам қониқтирмайдиган ҳисоб қайд этилди

CHERY AUTO

АПЛ 36-туридан ўрин олган "Тоттенхэм" - "Ливерпуль" учрашуви бўлиб ўтди. Унда жамоалар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. 

Дастлаб, 57-дақиқада Сон ҳисобни очган бўлса, 74-дақиқада Луис Диас мувозанатни тиклади. 

Шу тариқа, "Ливерпуль" ҳисобидаги очколар сони 83 тага етди ва улар бу борада "Сити" билан тенглашиб олди. Бироқ "шаҳарликлар" ҳисобида битта захира ўйини мавжуд. 62 очкоси бор "Тоттенхэм" 5-ўринни банд этган.

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!