Превью. "Қизилқум" - "Нефтчи"

CHERY AUTO

Бугун Навоий шаҳридаги "Қизилқум" марказий ўйингоҳида Суперлиганинг 14-тур баҳси бўлиб ўтади. Унда Виталий Левченко шогирдлари "Қизилқум" жамоасига қарши майдонда куч синашадилар. 

Tecno

Статистикага назар ташлаймиз. Ушбу жамоалар миллий чемпионатимиз доирасида 46 марта ўзаро баҳслашганлар. Уларнинг 12 тасида "Қизилқум" ғалабага эришган бўлса, 23 та ўйинда "Нефтчи"нинг қўли баланд келган ва 11 та учрашувда жамоалар муроса кўчасини танлашган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар нисбати 44-70 фарғоналиклар фойдасига.

Навоийда ўтказилган сўнгги 5 учрашув натижаларини келтириб ўтамиз

06.05.2024.
"Қизилқум"-"Нефтчи" - 1:1
26.05.2023.
"Қизилқум"-"Нефтчи" - 1:1
01.04.2022.
"Қизилқум"-"Нефтчи" - 3:0
23.11.2018.
"Қизилқум"-"Нефтчи" - 1:1
20.04.2018.
"Қизилқум"-"Нефтчи" - 1:0

Эслатиб ўтамиз, "Қизилқум"-"Нефтчи" учрашувини Абдурашид Худойберганов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Беллашув соат 20:00 да бошланади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!