Левандовски: "Ямал ёш бола эмас"

CHERY AUTO

"Барселона"нинг полшалик ҳужумчиси Роберт Левандовски клубнинг ёш юлдузи Ламин Ямалнинг иқтидорини юқори баҳолади. Япониянинг Кобе шаҳрида каталонияликлар мавсумолди турини бошлайдиган матбуот анжуманида ҳужумчи Ямал ҳали бор салоҳиятини ишга солмаганини айтди.

Tecno

Левандовскининг сўзларига кўра, ёш футболчи ўтган мавсумдаги кўрсаткичларини ортда қолдиришга қодир ва ҳар йили ўсиб боради:

- Ямал ёш бўлишига қарамай, майдонда ва унинг ташқарисида ёш бола эмас. У ўтган йилгига қараганда яхшироқ ўйнай олади. У йилдан-йилга ўйинини кучайтириши мумкин, - дея футболчининг сўзларини келтирди Sport.es.

Ямал ўтган мавсумни ажойиб ўтказди ва "Барселона" сафида 55 та ўйинда майдонга тушиб, 43 та самарали ҳаракатни амалга оширди. Булардан 18 таси гол ва 25 таси голли узатма.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!