Левандовски жароҳат сабаб “Эль-Классико”ни ўтказиб юборади
“Барселона” ҳужумчиси Роберт Левандовски чап сонининг орқа қисмидан жароҳат олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, футболчи яқин вақт ичида майдонга чиқа олмайди, унинг тикланиш муддати жароҳатнинг қай даражада тез тузалишига боғлиқ бўлади. "Cope" нашрининг ёзишича, Роберт камида уч ҳафтага сафдан чиққан ва "Эль-Классико"да ҳам иштирок эта олмайди.
Маълумот учун, форвард жорий мавсум каталонияликлар сафида 9 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол киритишга муваффақ бўлган.



Фикрлар