Левандовски “Барса”даги келажаги ҳақида гапирди

CHERY AUTO

 “Барселона” тўпурари Роберт Левандовски испаниялик журналистлар томонидан берилган келажаги ҳақидаги саволларга жавоб қайтарди.

Tecno

Аввалроқ, каталонияликлар “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Маркус Рэшфордни трансфер қилгани 36 ёшли польшалик форвардни безовта қилгани ҳақида маълумотлар тарқатилган эди.

 - Келажагим қандай бўлишини билмайман. Бу ёшда узоқ муддатли режалар тузиб бўлмайди. Мен хотиржамман. Ҳозир бу мавсумдан кейин нималар бўлиши муҳим эмас.

Энг асосийси – мен янги мавсумда нималар қила олишимдир. Муҳими – мен ич-ичимдан нимани ҳис қилишимдир. Келинг, аввал бу мавсумда нималар бўлишини бир кўрайлик, - деди Роберт Левандовски.

Тажрибали форвард ўтган мавсумда “Барселона” таркибида барча турнирларда 52 та учрашув ўтказиб, рақиблар дарвозасини 42 марта ишғол қилди. Унинг каталонияликлар билан шартномаси 2026 йилнинг 30 август куни тугайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!