Легионеримиз эркин агентга айланди

  • 9 июль, 13:49
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
CHERY AUTO

30 ёшли ярим ҳимоячи Асрор Ғофуров жорий мавсум аввалида Бангладеш чемпионатига қайтиб, “Башундхара Кингс” билан ярим йиллик шартнома имзолаганди. Ўзаро келишувга кўра битим ниҳоясига етгани боис футболчи эркин агентга айланди ва юртимизга қайтиб келди.

Tecno

Ғофуров у ерда 5 та ўйинда майдонга тушиб 1 та гол урди ва 1 та голли пасни узатди.

Таъкидлаш жоизки, 2021 йилнинг ярмидан 2024 йилгача Бангладеш чемпионатида тўп сурган. “Саиф Спортинг” ва “Башундхара Кингс” жамоалари шарафини ҳимоя қилган. Ўтган йили юртимизга қайтиб иккинчи даврани “Қизилқум” жамоасида ўтказганди.

Бангладешда чемпионат сентябрь ойида бошланади. Ҳозирча Асрор Ғофуров кейинги фаолиятини қаерда давом эттириш борасида ҳали бир тўхтамга келгани йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!