
Лапорта: "Ламин Ямал ўз позициясида дунёдаги энг яхшиси"
"Барселона" президенти Жоан Лапорта Ламин Ямал билан шартнома имзоланиши ҳақида шундай деди:
"Ростини айтсам, Ямал билан шартнома таътилга чиқишдан олдин имзоланганидан сўнг енгил нафас олмадим. Чунки унга илгари ҳам жуда даромадли таклифлар бўлган. Аммо биз уни сотиш ниятида эмасдик. У — "Барса" футболчиси, Ла Масия тарбияланувчиси. Клуб руҳини ҳис қилувчи, ғайритабиий истеъдодга эга ўзига хос шахс.
Унинг характери жуда кучли. Кийиниш хонасида ўзига хос муҳит яратади, етакчилик қобилияти бор. У "Барса"да бахтиёр. Яшашга улгурмасдан катта бўлди — ҳозир у 18 ёш. Биз унга тушуниш билан ёндашишимиз керак.
Унинг агентлари, оиласи ва клуб ўртасида тўлиқ келишув мавжуд. Ҳозирги пайтда, менимча, у ўз позициясида дунёдаги энг кучли футболчи. Шу сабаб бошқа клублар унинг ортидан тушаётгани — табиий ҳолат. Аммо у бу ерда ўсган, "Барса"ни жуда яхши ҳис қилади. Шундай футболчига эга бўлганимиздан хурсандмиз" - дея ўз фикрлари билан ўртоқлашди каталонияликлар раҳбари.
Фикрлар