
Ламела: "Футбол менга берган барча нарсаларинг учун миннатдорман"
"Рома", "Тоттенхэм" ва "Севилья" жамоалар таркибида ўйнаган Эрик Ламела 33 ёшида футболчилик фаолиятини якунлади. Ярим ҳимоячи ўзининг ижтимоий тармоғидаги саҳифасида шу сўзларни ёзган холда футболни тарк этганини маълум қилди.
"Мен профессионал фаолиятимни якунлашга қарор қилганимни маълум қилмоқчиман. Бу қарор ҳақида узоқ ўйладим ва ниҳоят вақти келди. Билмаганлар учун 11 йилдан бери сон жароҳатлари билан боғлиқ муаммолар мени қийнайди. 2017 йилда эса иккала оёғим операция қилинган, бунда чап томоним энг кўп азият чеккан. Бу оғир йил эди, мен жуда қўрқардим.
Менинг фаолиятимнинг охири бўлиши мумкин, деб ўйлагандим. Ўша вақти атиги 25 ёшда эдим. Операциялар муваффақиятли ўтганидан сўнг менга яна тўрт йил ўйнаш имкониятини совға қилишди. Менга вақт ўтиши билан аҳвол янада ёмонлашишини айтишди ва ҳозир айнан шу нарсага дуч келябман.
Физиотерапевтлар билан соатлаб ишлаш, залда машқ қилиш, чексиз уколлар ва муолажалар билан икки баравар кўпроқ вақт ўйнашга муваффақ бўлдим.
Оғриқ орқали ўйнаш ва машқ қилиш ҳаётимнинг бир қисмига айланди. Сўнгги беш йил давомида ҳар бир ўйин олдидан оддий ҳолатда майдонга чиқиш учун дори қабул қилишга мажбур бўлдим. Футбол менга берган барча нарсаларинг учун миннатдорман. Албатта, шу вақт давомида мени қўллаб-қувватлаган барча ва айниқса, менинг ўйинимни томоша қилишдан завқ олганларга ташаккур. "Ривер Плейт," "Рома," "Тоттенхэм," "Севилья" ва АЕКга раҳмат сизлар доим менинг қалбимда қоласизлар", -дея ёзади аргентиналик футболчи.
Маълумот учун, Эрик Ламела фаолияти давомида 484 та ўйинда майдонга тушиб, 84 та гол урган ва 76 та голли узатмани амалга оширган.
Comments