Конор Макгрегор 18 ойга дисквалификация қилинди

  • 8 октябрь, 11:03
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор 18 ойга мусобақалардан четлаштирилди. Бу ҳақда "USADA" (АҚШ антидопинг агентлиги) матбуот хизмати хабар бермоқда.

Tecno

Расмий маълумотларга кўра, Макгрегор 2024 йилда уч марта ўз жойлашуви ҳақида маълумот бермаган, натижада инспекторлар ундан допинг синовлари учун биоматериал ололмаган. Қоидаларга кўра, бу автоматик равишда антидопинг сиёсатини бузиш ҳисобланади.

Бироқ ирландиялик жангчи тергов давомида тўлиқ ҳамкорлик қилгани ва ўз айбини тан олгани сабабли, одатда икки йилга бериладиган дисквалификация муддати 18 ойгача қисқартирилди.

Шундай қилиб, Конор Макгрегор октагонга 2026 йил 20 март куни қайтиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!