
Кейн "Челси"га қарши беллашув ҳақида гапирди
"Бавария" ҳужумчиси Харри Кейн Чемпионлар лигаси умумий босқичининг биринчи турида "Челси"га қарши бўладиган ўйин ҳақида фикр билдирди.
- Ўзимизни яхши ҳис қиляпмиз. "Челси"ни енгмоқчи бўлсак, бор кучимизни кўрсатишимиз керак. Бизни ажойиб ўйин кутмоқда, - деди Кейн матбуот анжуманида.
"Бавария" ва "Челси" ўртасидаги ўйин 17 сентябрдан 18 сентябрга ўтар кечаси бўлиб ўтади.
Маълумот учун, "Бавария" ўтган уч турда тўққиз очко тўплаб, Бундеслигада пешқадамлик қилмоқда. "Челси" эса 8 очко билан АПЛ турнир жадвалининг 5-поғонасида бормоқда.
Фикрлар