Жексонни 3 та номдор клуб ўз таркибига қўшиб олиш ниятида

CHERY AUTO

Ҳужумчи Николас Жексон "Челси"ни ёзги трансферлар ойнасида тарк этиши аниқ бўлиб улгурганди. 

Инсайдер Фабрицио Романо берган хабарга кўра, сўнгги 48 соат ичида сенегаллик футболчи учун "кўклар"га "Бавария" ҳамда "Ньюкасл" таклиф билан чиққан. 

Бундан ташқари, уни ўз таркибига қўшиб олишни истаётган клублар орасида "Астон Вилла" ҳам бор. Унинг трансферига шахсан Унаи Эмерининг ўзи қизиқиш билдирмоқда. Эмери Жексонга "Вильярреал"да устозлик қилган. 

Маълумот учун, Жексоннинг "Трансфермаркт" порталидаги қиймати 50 миллион еврони ташкил қилади. 

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!