Жастин Гэтжи: “18 ёшимда Жорж Сен-Пьерни йиқита олгандим”

  • 4 сентябрь, 12:42
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

36 ёшли  UFC жангчиси Жастин Гэтжи ёшлигида канадалик афсона Жорж Сен-Пьер билан ўтказган машғулотларни эслаб ўтди.

Tecno

“Мен ўша пайтда коллежда ўқирдим ва кураш билан шуғулланардим. Бир куни мураббийларим залга UFC жангчиларини олиб келишди. Ҳатто Сен-Пьер ҳам ташриф буюрди ва мен уни спарринг пайти йиқитишга муваффақ бўлдим. Ўшанда тахминан 18 ёшда эдим, Жорж эса у вақтда UFC чемпиони эди”, — деди америкалик "Sportskeeda"га берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Гэтжи "UFC 313" турнирида Рафаэль Физиевни ҳакамларнинг якдил қарорига кўра мағлуб этганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!