Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббийи истеъфога чиқди

  • 6 декабрь, 2022, 10:30
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббийи Пауло Бенто Бразилия терма жамоаси билан ўйиндан сўнг (1:4) дарҳол ўз лавозимини тарк этишини маълум қилди.

Tecno

53 ёшли мутахассис бу қарорни сентябрь ойида қабул қилгани ва яқин муддатларда ўз келажаги ҳақида ўйлашни режалаштираётганини тушунтирди.

“Футболчиларга қилган барча ишлари учун миннатдорчилик билдираман. Мен уларга мураббийлик қилганимдан хурсандман ва ғурурланаман”, - дея Бентонинг сўзларидан иқтибос келтиради Sky Sports.

Пауло Бенто Жанубий Корея терма жамоаси билан “H” гуруҳидан плей-оффга муваффақиятли ўтиб, 1/8 финалда Бразилияга 4:1 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Маълумот учун, Бенто Жанубий Корея терма жамоасини 2018 йилдан буён бошқариб келаётган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!