
Испанияда "мини-VAR" тизими синовдан ўтказилади
Испания футболида куч жиҳатидан учинчи дивизион ва аёллар чемпионатида FVS (Football Video Support) — бошқа ном билан "мини-VAR" тизими синовдан ўтказилади. У фақат пенальти ёки гол ҳолатларини аниқлашда қўлланилади.
ФИФА ҳакамлар қўмитаси президенти Пьерлуиджи Коллинанинг сўзларига кўра, бу тизим футболда арзонроқ технологияларга эҳтиёж туфайли жорий этилмоқда:
"Ушбу ташаббус ФИФА томонидан илгари сурилган технологияларни оммалаштириш ва инсон хатолари таъсирини камайтириш мақсадларига жавоб беради" - дея таъриф бериб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, Испания чемпионатининг янги мавсуми 15 август куни старт олади. Амалдаги чемпион – "Барселона".
Фикрлар