Испания футбол федерацияси президенти Ямал ва Карвахаль ўртасидаги можаро ҳақида гапирди

  • 31 октябрь, 11:23
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Испания қироллиги футбол федерацияси (RFEF) президенти Рафаэл Лусан Испания Ла Лигаси 10-туридан ўрин олган "эл-класико"дан сўнг "Реал" сардори Даниэл Карвахаль ва "Барселона" ҳужумчиси Ламин Ямал ўртасидаги можаро ҳақида гапирди. Ўйин 2:1 ҳисобида "қаймоқранглилар"нинг ғалабаси билан якунланди.

Tecno

"Бу осон вазият эмас эди, лекин жиддий эмас. Иккала футболчи ҳам жамоамиз учун муҳим, иккаласи ҳам жаҳон футболи юлдузлари. Мен бу эпизодни терма жамоа бош мураббийи Луис де ла Фуэнте билан муҳокама қилишга улгурмадим. Футболда бундай ҳолатлар бўлиб туради", - дея Лусаннинг сўзларини келтирди Mundo Deportivo нашри.

Аввалроқ, Ямал Мадрид клубини фирибгарлик ва шикоят қилишда айблаган эди. Карвахаль "Реал" ғалабасидан сўнг "Барселона" футболчисига мурожаат қилиб, уни жим бўлишга чақирди. Ўйинчилар ижтимоий тармоқларда бир-биридан обунани бекор қилишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!