"Интер" дарвозага Ўринбоевнинг жамоадошини олиб келмоқчи
"Интер" "Антверпен" дарвозабони Сенне Ламменс билан дарвоза чизиғини кучайтирмоқчи. Бу ҳақда "Het Laatste Nieuws" нашри хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, "нерадзуррилар" раҳбарияти жорий йилда 37 ёшга тўладиган ҳозирги дарвозабон Янн Зоммерга узоқ муддатли ўринбосар изламоқда. Италия клуби Ламменс ҳақида маълумот тўплаган.
"Антверпен" дарвозабонни сотишдан камида 20 миллион евро олишни хоҳламоқда. Ушбу трансфер ойнасида белгиялик футболчига "Манчестер Юнайтед", "Лидс" ва "Галатасарой" клублари ҳам қизиқиш билдирган эди.
Ўтган мавсумда Ламменс "Антверпен" сафида 44 та ўйинда майдонга тушди ва уларнинг 10 тасида дарвозасини қуруқ сақлади. Transfermarkt маълумотларига кўра, 23 ёшли дарвозабоннинг нархи 9 миллион евро.



Фикрлар