Игорь Сергеев: Менга ҳали ҳеч ким телефон қилмади

CHERY AUTO

Суперлиганинг 11-тури доирасида "Пахтакор" "ЖАР"да "Хоразм"ни қабул қилди. Мазкур беллашувда "шерлар" 2:1 ҳисобида зафар қучди. 

Беллашувдан сўнг "Пахтакор" ҳужумчиси Игорь Сергеев сайтимиз журналистларини қизиқтирган саволларга жавоб берди. 

110-голини ургани ҳақида

Худога шукр, гол урдим. Тўғриси, бу ҳақида ўйламагандим. Мен ўйинга нафақат гол уриш учун, балки, ғалаба қозониш учун тушаман. Сабаби, футбол жамоавий ўйин. Бу учун йигитларга раҳмат айтаман. Улар менга узатмалар беряпти ва голлар уришимга ёрдамлашмоқда. Бу барчамизнинг ғалабамиз. Жуда хурсандман. Бу  мен учун ажойиб тарих бўлди. 

Темур Кападзе сизга телефон қилдими? (Термага чақириш масаласида) 

- Йўқ, ҳали менга ҳеч ким телефон қилмади. Мен билан ҳеч ким гаплашмади ҳам. Ҳали терма жамоани қайдномаси чиқмади. Кўрами ва кутамиз. Ҳар қандай ҳолатда ҳам умид қиламаман. 

Жароҳатдан кейин тикланиш жараёни ҳақида

- Спорт формамни тиклаб олишим керак эди. Аста-секин қайтяпман, худога шукр голлар уряпман. Жароҳатдан кейин бошимдан ўтказган ҳаммасини ҳам тушунтира олмайман, лекин қийин бўлди. Худога шукр, ҳозир ҳаммаси яхши. Лекин ҳозир ҳам тўлиқ тикланишга ҳаракатни давом эттиряпмам ва тизза учун муолажалар оляпман.

Чемпионлик учун кураш ҳақида

- Бунинг учун ҳаммасини қиламиз. Ҳа, биз очколар йўқотдик, бу футбол. Айниқса, ҳозир ҳар бир очко олтинга тенг. Шундай экан, ўзимизга қила оламизми ёки йўқ деган саволни ҳам бермаймиз. Бизда "Пахтакор"нинг ДНКси бор. Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Фарқи йўқ, чемпион бўламизми ёки йўқ. Ютамизми, ютқазамизми, майдонга ғалаба учун тушамиз. Ҳеч қанақа дуранг учун ҳам эмас, фақат ғалаба учун. 

Камолиддин Тожиев мавсум якунига қадар "Пахтакор"ни бошқариши ҳақида 

- Менинча, бу саволга жавоб бериш ва буни муҳокама қилиш мен учун эмас. Камол ака, профессионал мураббий. Мен ундан жуда мамнунман. У билан жуда ёш пайтимдаёқ ўйнаганман. Шундай экан, менда ҳеч қанақа эътироз йўқ. 



 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!