
Ҳакими: "Ўйлашимча, биз бу совринга лойиқ эмасмиз"
ПСЖ клуби қанот ҳимоячиси Ашраф Ҳакими УЕФА Суперкубоги доирасида Лондоннинг "Тоттенхэм" клубига қарши кечган ўйин якуни бўйича ўз фикрларини билдириб ўтди. Асосий вақтда ўйин 2:2 ҳисобида якунланди, пенальтилар сериясида парижликлар устун келди - 4:3. Ўйин Италиянинг Удина шаҳридаги "Блуэнержи" стадионида бўлиб ўтди.
"Ўйлашимча, биз бу совринга лойиқ эмасмиз, чунки "Тоттенхэм" билан орамиздаги фарқни кўра олдик. 80 дақиқа давомида ўз футболимизни кўрсатишга ҳаракат қилдик, аммо узатмаларда хатоларга йўл қўйдик.
Омадимиз бор экан, иккита гол уриб, пенальтилар сериясига чиқдик. Лекин футбол шунақа. Мухлисларимиз учун жуда хурсандман, биз учун эса бу ҳар қандай ҳолатда ҳам ажойиб лаҳза", - дея Ҳакимининг сўзларини келтиради Footmercato.
Фикрлар