
Гвардиола "Тоттенхэм"га қарши майдонга тушмайдиган футболчиларни айтди
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола АПЛ 2-туридан ўрин олган "Тоттенхэм"га қарши ўйин олдидан таркиб масаласида ўз фикрларини билдириб ўтди. Гвардиоланинг сўзларига кўра, уч нафар футболчи ўйинда иштирок этмаслигини таъкидлади.
"Ўтган ўйинда Родри ва Фоден иштирок эта олишмади. Улар йўқ эдилар, сабаби улар бошқаларга нисбатан кам машғулот ўтказишди. Улар эртанги ўйинга тайёр. Фақат Ковачич, Гвардиол ва Савио йўқ", - деди Гвардиола матбуот анжуманида.
Англия чемпионати доирасидаги "Манчестер Сити" - "Тоттенхэм" учрашуви 23 август куни Тошкент вақти билан соат 16:30да бошланади.
Фикрлар