Гвардиола “Реал” юлдузини олиб келишни талаб қиляпти

  • 16 сентябрь, 17:58
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоада давом этаётган авлодлар алмашинуви даврида таркибни кучайтирадиган ўйинчилар трансферига алоҳида эътибор қаратмоқда.

Tecno

Испаниялик мутахассис ҳамон “Реал” ҳужумчиси Родриго Гоэсни олишга қизиқяпти. Гвардиолага бразилиялик юлдузнинг универсаллиги маъқул келган.  Тажрибали мураббий Родриго унинг ўйин услубига идеал даражада мос тушишини таъкидлаяпти.

Estadio Deportivo ва CaughtOffside каби манбалар Хосеп Гвардиола режасини амалга ошириш имконияти борлигини ёзмоқда. Уларнинг маълум қилишича, ёзда Родригога аввал 100 миллион, кейинроқ 90 миллион евро талаб қилган “Реал” раҳбарияти харидор топа олмаганидан кейин талабини пасайтиришга қарор қилди.

Энди “Қироллик клуби” Родриго бўйича 80 миллион евродан бошланган таклифларни кўриб чиқишга ва савдо бўйича музокараларга киритишишга тайёрлигини айтилмоқда.

Бу сумма “Манчестер Сити” учун муаммо эмас.  24 ёшли Родригонинг ўзи агар мавсумнинг биринчи ярмида етарли даражада ўйин амалиёти берилмаса, январда бошқа клублар билан музокара бошлашни мўлжаллаб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!