
Гвардиола Доннаруммага гол ўтказмасликни ўргатади
“Манчестер Сити” ёзги трансферлар даврида ПСЖдан 30 миллион евро эвазига Италия терма жамоаси дарвозабони Жанлуижи Доннаруммани трансфер қилди.
“Шаҳарликлар” бош мураббий Хосеп Гвардиола янги шогирди ҳақида фикр билдирди.
- Мен ҳар доим ўйинчиларнинг даражасига мослашиб иш кўришга ҳаракат қиламан. Доннаруммага ёқмайдиган нарсаларни талаб қилмайман.
Эдерсон узоқ масофага пас бериш бўйича дунёнинг энг зўр дарвозабони эди. Биз Жижини Эдерсон нима қилган бўлса, уни такрорлаш учун олиб келмадик.
Доннарумманинг бошқа сифатлари бор. У дароз ва баҳайбат. Ҳар бир дарвозабон жамоага ўзига хос янгилик олиб киради, улар зарбаларни қайтаради ва муваффақиятларда муҳим роль ўйнайди.
Табиийки, Доннарумма гол ўтказиб юборади, биз эса унга бунақа вазиятни бартараф этишига ёрдам берамиз, - деди Хосеп Гвардиола.
Жанлуижи Доннарумма манчестерликлар билан 2030 йилнинг ярмигача давом этадиган шартнома имзолади. 26 ёшли голкипер 14 сентябрь куни “Манчестер Юнайтед”га қарши учрашувда дебют қилиши кутиляпти.
Фикрлар