
Гвардиола: "Бундай натижалар билан "Реал" ёки "Барса" мени ҳайдаб юборишарди"
Пеп Гвардиола, "Манчестер Сити" бош мураббийи бу йилги омадсиз мавсум ҳақида фикр билдирди. Унинг гапларига кўра, агар у Испания клубларида шундай натижа қайд этганида уни бўшатишар эди.
"Биз бироз сабрлироқ бўлишимиз керак. Карло Анчелоттига қаранг: у яқинда Чемпионлар Лигаси ва Ла Лигани ютди, ҳозир эса Бразилия терма жамоасини бошқаришга кетди.
Октабр, ноябрь ва декабрь ойларидаги натижалар билан Испанияда бўлганимда, мен аллақачон ишсиз қолган бўлардим. Агар бу "Барселона" ёки "Реал" бўлганида, мени дарҳол бўшатишган бўларди, лекин бу ерда (Англияда) бу ҳақда ҳатто гап ҳам бўлмади.
Мен доимо вазият оғирлашганида уни яхшилаш йўлини топа олганман, аммо бу йил бу менга насиб этмади. Ўзимга доимо "ҳаммаси жойида, сен яхши ишлаяпсан" деб такрорлашга ҳаракат қилдим. Кўп ўйладим: қандай қилиб вазиятни тузатишим мумкин, қандай ўзгаришлар қилишим керак," – деди Пеп Гвардиола.
Фикрлар