Гуруҳимиздаги вазиятни эслатиб ўтамиз!

  • 20 Mar 05:07
  • Karim Xudayqulov
  • 1
  • Football
CHERY AUTO

"ЖЧ-2026" саралаши доирасида бугун Ўзбекистон Миллий терма жамоаси Қирғиз Республикаси терма жамоаси билан куч синашади. Мазкур баҳс Тошкент вақти билан 21:00да "Бунёдкор" стадионида старт олади. 

Шунингдек, бугун қитъа бўйлаб бошқа термалар ҳам ўз ўйинларини ўтказади. Хусусан, бизнинг ("А" гуруҳи) гуруҳимиздан жой олган икки қарама-қаршилик ҳам бўлиб ўтади. 

Эрон ўз майдонида Бирлашган Араб Амирликларини қабул қилса, Қатар - Шимолий Корея билан куч синашади. 

Айни вақтда Ўзбекистон Миллий терма жамоаси ўз гуруҳида 13 очко билан 2-ўринни банд этиб турган бўлса, 16 очкоси бор Эрон пешқадам ҳисобланади. Биздан кейинги ўринда 10 очко билан БАА келмоқда. Шунингдек, Қатарда 7, Қирғиз Республикасида 3 ва Шимолий Кореяда 2 очко мавжуд. 

Tecno

Comments

You must be logged in to commet!
&
Адхамжон Низомов
20/03/2025 10:06
Купчилик Эрон БАА га ютказиб беради де ёзяпти.Эронликлар шунчалик ахмокми?Гурухда пешкадам булса хам,хали 100%гурух голиби дегани эмас