Гравенберх: "Энг муҳими — жамоавийликни сақлаш"

CHERY AUTO

"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Райан Гравенберх "Астон Вилла"га қарши ўйин олдидан жамоа кайфияти ҳақида фикр билдирди.

Tecno

Арне Слот шогирдлари Премьер-лигада кетма-кет тўрт мағлубиятга учради. Бугун 10-тур доирасидаги учрашувда мерсисайдликлар Астон Вилла билан куч синашади. Тўқнашув Тошкент вақти билан 01:00’да старт олади.

"Биз яна ғалаба қозонишни бошлашимиз керак. Олдимизда жуда қийин ўйин турибди, лекин яхши тайёргарлик кўрдик ва умид қиламанки, бу сафар зафар қучамиз. Энг муҳими — бирдам бўлиш. Биз жамоавийликни сақлаб, майдонда асосий нарсаларни тўғри бажаришимиз керак. Шунда ҳаммасини кўрамиз", — деди Гравенберх журналистлар билан суҳбатда.

Ҳозирда "Ливерпуль" 15 очко билан Англия Премьер-лигасида 7-ўринни эгаллаб турибди. “Астон Вилла" ҳам шунча очкога эга, аммо тўплар нисбати сабаб 8-поғонада жойлашган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!