Гнабри "Евро-2024"ни ўтказиб юбориши мумкин!

  • 10 May 10:06
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Бавария” вингери Серж Гнабри Европа Чемпионлар лигаси ярим финал доирасидаги "Реал"га қарши ўйинда жароҳат олиб сафдан чиқди.

Tecno

28 ёшли футболчи Мадридда асосий таркибда майдонга чиқди, бироқ 27-дақиқада тиззасидан олган жароҳати туфайли алмаштирилишига мажбур бўлди. "Abendzeitung" нашри хабарига кўра, Гнабрининг жароҳати анча жиддий бўлиши мумкин. Футболчи жорий мавсумда "Бавария"нинг қолган ўйинларида иштирок эта олмайди, шунингдек, Германия терма жамоаси билан Европа чемпионатида ўйнаши ҳам сўроқ остида турибди. 

Маълумот учун, Серж ушбу мавсумда "қизиллар" билан барча мусобақалар билан ҳисоблаганда 20 та беллашувда иштирок этиб, 5 та гол урди ва шерикларига 2 та голли узатмани амалга оширди. Унинг "Transfermarkt" порталидаги нархи 45 миллион евро.

Comments

You must be logged in to commet!