"FourFourTwo": Чемпионлар лигаси тарихида энг кучли ғолиб — 2009 йилги "Барселона"
Британиянинг машҳур "FourFourTwo" журнали Чемпионлар лигаси ҳозирги форматда ташкил этилгандан буён барча ғолибларни баҳолаб, энг яхшисини аниқлади. Нашр жамоалар таркиби, ғалаба йўлидаги ўйини ва кампаниянинг қанчалик эсда қоларли бўлганини асосий мезон сифатида олди.
Рейтинг қуйидагича шаклланди:
"Барселона" (2009)
ПСЖ (2025)
"Манчестер Сити" (2023)
"Манчестер Юнайтед" (1999)
"Бавария" (2020)
"Барселона" (2015)
"Реал Мадрид" (2018)
"Реал Мадрид" (2017)
"Бавария" (2013)
"Аякс" (1995)
Шу тариқа, Пеп Гвардиола қўл остидаги 2009-йилги "Барселона" Чемпионлар лигасидаги энг кучли ғолиб деб топилди.
Фикрлар