
Флик “Барса” ўйинчисини рақибга бермади
“Барселона” футбол академияси ҳар йили кўплаб истеъдодларни учирма қилади. Уларнинг ҳаммаси ҳам асосий жамоа сафига қўшила олмайди.
Европанинг бир қатор клублари Каталония суперклуби тарбиялаган футболчиларни олиб кетади. Испания чемпионати вакили “Бетис” ҳам кейинги йилларда “Барселона”дан бир неча чарм тўп усталарини ўз таркибига қўшиб олган.
“Бетис” мутасаддилари бу гал 18 ёшли қанот ҳимоячиси Хофре Торрентсни ижарага беришни сўради. Бироқ Ханс-Дитер Флик ва спорт директори Деку бу таклифни қўллаб-қувватламади.
Diario Sport нашрининг ёзишича, германиялик мутахассис Хофренинг истеъдодини юқори баҳоламоқда ва уни секин-аста ўз лойиҳасига жалб қилиб борадиган бўляпти.
Ҳатто Ханс-Дитер Флик бу ҳимоячини Ла Лиганинг бииинчи турида “Мальорка”га қарши учрашувнинг 68-дақиқасида Алехандро Бальде ўрнига майдонга туширди. Шу тариқа, ёш ҳимоячи “Барса”даги дебютини нишонлаш имконига эга бўлди.
Фикрлар