Фатининг ижарасидан "Барселона" қанча ишлаб олмоқда?

  • 28 Jun 14:48
  • Bilolbek Imomov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Барселона" вингери Ансу Фатининг "Монако"га ижараси молиявий жиҳатдан қанчага тушиши маълум бўлди. "Diario Sport" нашрининг хабар беришича, францияликлар 22 ёшли футболчини ижара муддати тугагач 11 миллион еврога тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Tecno

Қайд этилишича, бу битимда каталонияликлар учун қайтариб сотиб олиш ҳуқуқи кўзда тутилмаган. Шу билан бирга, "Барса" Фатининг маоши орқали тахминан 8 миллион евро тежаб қолади.

2024/25 йилги мавсумда Ансу турли мусобақаларда 11 та ўйинда иштирок этди. Бироқ, гол ҳам, ассист ҳам қайд этмади.

Эслатиб ўтамиз, испаниялик ҳужумчининг "кўк-анорранглилар" билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзигача амал қилади.

Comments

You must be logged in to commet!