Эронлик шарҳловчи: "Мен фақат Остон Ўруновнинг 75 дақиқа ичида 19 марта қилган дриблингига эътиборимни қаратдим"

  • 9 сентябрь, 15:46
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Эрон футбол шархловчиси терма жамоамиз аъзоси Остон Ўрунов ҳақида гапирди.

Tecno

Хабарингиз бор, кеча CAFA Nations Cup мусобақасининг финал ўйини ўтказилди ва Ўзбекистон терма жамоаси Эрон устидан тарихий ғалабани қўлга киритди. 

Мағлубиятдан сўнг эронлик таниқли шархловчи Маздак Мирзейи кечаги баҳс тўғрисида ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида фикр билдирди. 

"Терма жамоамизнинг 13 йилдан сўнг Ўзбекистон терма жамоасига мағлуб бўлгани ҳақида тўхталмоқчи эмасман, мен фақат “Персеполис” футболчиси Остон Ўруновнинг 75 дақиқа ичида 19 марта қилган дриблингига эътиборимни қаратдим”- деб ёзган 54 ёшли спорт шархловчиси. 

Маълумот ўрнида, кечаги финалнинг биринчи таймидан сўнг Остон Ўрунов “Навбаҳор” жамоаси вингери Русланбек Жияновнинг ўрнига майдонга туширилди. Таъкидлаш жоизки, Элдор Шомуродовнинг фойдалана олмаган пенальтисини айнан Ўрунов ишлаб берганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!