
Эрон Қатарни кичик ҳисобда мағлуб этди
Ўзбекистонда ўтказилаётган ёшлар ўртасидаги Осиё кубогининг 1-туридан ўрин олган Қатар-Эрон баҳси бўлиб ўтди. Ушбу ўйин эронликларниг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.
Ягона гол муаллифи Муҳаммад Ҳазбави. Ҳимоячи 65-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилиб, жамоасига ғалаба келтирди.
Шу тариқа, Эрон 3 очкони қўга киритди ва гуруҳда биринчи ўринга кўтарилиб олди.
Фикрлар