Эрон Про-лигаси. Остон Ўрунов захирадан майдонга тушган ўйинда "Персеполис" дуранг ўйнади

CHERY AUTO

Эрон Про-лигасининг 6-турида "Персеполис" ўз уйида "Гохар"ни қабул қилиб, 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. 
 
Дастлаб, беллашувнинг 56-дақиқасида Мехди Тикдари ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Орадан 20 дақиқа ўтиб эса Али Алипур 11 метрлик жарима зарбасидан унумли фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирди ва жамоасига 1 очкони тақдим этди. 
 
Маълумот ўрнида, терма жамоамиз аъзоси ҳисобланган Остон Ўрунов 87-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди. 
 
Эслатиб ўтамиз, "Персеполис" суҳбу баҳсдан сўнг очколар сонини 8 тага етказиб олиб, 6-ўринга кўтарилиб олди.

Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!