Эрон чемпионати. "Персеполис" сўнгги дақиқалардаги гол эвазига мағлубиятдан қутилиб қолди. Остон Ўрунов эса захирадан майдонга тушди

CHERY AUTO

Эрон чемпионатининг илк турида "Персеполис" ўз уйида "Фажр Сепаси" клубини қабул қилиб, 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. 
 
Учрашувнинг 15-дақиқасида меҳмон жамоа футболчиси Шаҳаби ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларнинг учинчиси ўтиб бораётганда эса Али Алипоур ҳисобни тенглаштириб, жамоасининг 1 очко олишини таъминлади. Шунингдек, иккинчи бўлимда ҳамюртимиз ва терма жамоамиз аъзоси ҳисобланган Остон Ўрунов захирадан ўйинга қўшилди.

Tecno

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!