Энцо Мареска: "Челси" — улкан ва афсонавий клуб"
"Челси" бош мураббийи Энцо Мареска жамоанинг тарихи ҳақида фикр билдирди.
"Челси" — афсонавий, жуда катта клуб. Ҳозирги стратегиямиз ёш футболчиларга ишониб, улар билан узоқ муддатли шартномалар тузишдан иборат. Футбол оламида энг муҳими — натижа. Ҳозирча натижаларимиз яхши ва бундан ҳаммамиз жуда мамнунмиз", — деди Мареска "Dello Sport" фестивалида.

Эслатиб ўтамиз, Энцо Мареска 2024 йил ёзида "аристократлар"ни бошқаришни бошлаган. Ҳозирги кунда лондонликлар Англия Премьер-лигаси жадвалида еттинчи ўринни эгаллаб турибди ва еттита учрашувда 11 очко тўплаган. 18 октябрь куни клуб сафарда "Ноттингем Форест" билан тўқнаш келади. Беллашув Тошкент вақти билан 16:30’да старт олади



Фикрлар